Жаҳон | 15:27 / 03.01.2022
5256
1 дақиқада ўқилади

2 январ куни дунё бўйича 15 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди ва кечиктирилди

Бекор қилинган парвозларнинг ярмидан кўпи – 2400га яқин рейс АҚШга тўғри келади.

Фото: Reuters

2 январ куни ноқулай об-ҳаво ва “омикрон” штамми тарқалиши сабабли дунё бўйича 4 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди, деб ёзади Reuters.

Бекор қилинган парвозларнинг ярмидан кўпи – 2400га яқин рейс АҚШга тўғри келади.

Шунингдек, 11200дан ортиқ рейс кечиктирилган. 

Америкадаги авиакомпаниялар ходимлари яхшигина молиявий рағбатга қарамасдан, байрамлар даврида ишлашдан бош тортган, дея аниқлик киритади Reuters.

Касаба уюшмалари вакилларининг маълумот беришича, кўпчилик COVID-19 юқтиришдан хавфсираган.

Assosiated Press агентлигининг қайд этишича, рождество кунлари ҳам ана шундай вазият кузатилган. 24 ва 25 декабр кунлари авиакомпаниялар 3900дан зиёд рейсларни бекор қилган, уларнинг ярми Хитой, 30 фоизи АҚШ авиаташувчиларига тўғри келади.

Мавзуга оид