Ўзбекистон | 10:34 / 07.01.2022
30868
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ортди, яна ўлим ҳолатлари рўй бера бошлади

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони кескин ортди, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилди.

Фото: Kun.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, 6 январ куни республикада 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилди.

«2022 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 758 (+251) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 9 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 36 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Фарғона вилоятида,
  • 12 нафари Хоразм вилоятида,
  • 47 нафари Тошкент вилоятида,
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 11 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Жиззах вилоятида 5 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Хоразм вилоятида 11 нафар, 
  • Тошкент вилоятида 13 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196851 (+93) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1 488 нафарни ташкил қилди. Декабрь ойи охирларида Ўзбекистонда ковид билан боғлиқ ўлим ҳолатлари тўхтаган - сўнгги ўлим 9 кун аввал қайд этилганди.

Маълумот учун, ўтган йил охирида Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари 100дан камайган ва 5 январгача кунлик ҳолатлар 100дан ошмаган, 5 январь куни эса коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 146та ҳолат аниқланган эди.

Мавзуга оид