Қозоғистонда ички ва халқаро авиақатнов тикланмоқда
Олмаотада террорчиларга қарши ўтказилган махсус операция чоғида 26 жангари ўлдирилгани, 18 нафари яралангани хабар қилинди.
Қозоғистондаги авиакомпаниялар ички ва халқаро авиақатновларни тикламоқда.
"Соат 15:00дан Атирау, Туркистон, Чимкент, Дубай ва Москвага парвозлар тикланмоқда. Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти одатдаги режимда ишламоқда", - дейилади “Интерфакс” хабарида.
Қайд этилишича, Олмаота аэропорти 7 январ соат 21:00 гача ишламайди.
КХШТ миссияси доирасида Қозоғистонга келган россиялик десантчилар ушбу аэропорт устидан назорат тикланишига ёрдам бергани айтилмоқда.
Олмаотада террорчиларга қарши махсус операция ўтказилмоқда, дастлабки хабарларга кўра, 26 жангари ўлдирилган, 18 нафари яраланган ва 3 мингдан ортиқ тартиббузар қўлга олинган.
Остона аэропорти фаолияти ва йўловчи ҳамда юк ташувчи поездлар қатнови тўлиқ тиклангани айтилмоқда.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024