Тўқаев армияга «террорчилар»ни огоҳлантиришсиз отишга буйруқ берди (видео)
Тўқаев Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари маҳаллий ва хорижлик қуролли бандитларга қарши курашишга мажбур бўлганини айтди.
7 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда давом этаётган намойишлар муносабати билан халққа яна бир бор мурожаат қилди.
Тўқаев армия ва ҳуқуқ-тартибот органларига Қозоғистондаги оммавий тартибсизликларда қатнашаётган «террорчилар»ни нишонга олган ҳолда ўқ узишга буйруқ берганини маълум қилди.
«Хориждагилар тинчлик музокаралари ўтказишга чақиришмоқда. Қандай бемаънилик. Қотиллар ва жиноятчилар билан қандай музокаралар олиб бориш мумкин? Террорчиларни йўқ қилиш керак. Биз буни қиламиз ҳам.
Террорчилар ҳамон давлат мулклари ва хусусий мулкларга зиён етказишда давом этмоқда, фуқароларга қурол қўлламоқда. Ҳуқуқ-тартибот органларига ва армияга огоҳлантиришсиз нишонга олиб ўқ отишга буйруқ бердим», — деган Тўқаев республика телеканаллари эфиридаги чиқишида.
Тўқаев шунингдек, «жиноятчи ва қотиллар» билан тинч музокаралар ўтказиб бўлмаслигини таъкидлаган. «Биз тайёргарликдан ўтган, қуролланган бандитларга қарши турмоқдамиз. Айнан бандитлар ва террористларга қарши», — дея қайд этган у.
Ҳукумат ҳуқуқ-тартибот идоралари ва армиянинг тартибсизликлар вақтидаги ҳаракатлари муносабати билан муҳокамалар ўтказилишини таъкидлади.
«Шунингдек, махсус кучлар, махсус воситалар ва техника етарли эмаслиги маълум бўлди. Биз бу масалаларни зудлик билан ҳал қиламиз.
Давлат нега жангариларнинг «ухлаб ётган» ячейкалари яширин тайёргарликдан ўтказилишига бефарқ қолганини тушуниш жуда муҳим», деди Қозоғистон раҳбари.
У Олмаотага 20 мингдан ортиқ бандитлар ҳужум қилганини, террорчиларнинг ҳаракатлари туфайли ҳарбийлар ва тинч аҳоли орасида юзлаб кишилар жабрлангани ёки ҳалок бўлганини айтиб ўтган.
«Жангарилар қуролларини ташламаган, улар жиноят қилишда ёки унга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Қозоғистон жангариларга қарши амалиётни охиригача етказиб қўяди. Таслим бўлмаганлар йўқ қилинади», деган мамлакат президенти.
У «ҳуқуқ-тартибот идоралари» махсус кучлар, махсус восита ва техникалар етишмаган тақдирда ҳам, топшириқни бажаришга тайёрлигини таъкидлади.
Президент талабларини тинч шаклда баён қилганларнинг барча талаблари эшитилиши ва вазият тинчлигича қолаётган ҳудудларда фавқулодда вазият босқичма-босқич бекор қилинишини маълум қилган.
Қозоғистон президенти КХШТ мамлакатлари етакчилари, хусусан Россия президенти Владимир Путинга кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
21:59 / 11.12.2024
Қозоғистонда келин ўғирлаганлик учун жазо кучайтирилади
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
21:21 / 30.11.2024
Гуржистон бош вазири норозилик намойишларида европалик сиёсатчилар ва «бешинчи колонна»ни айблади
17:03 / 28.11.2024