Ўзбекистон | 12:21 / 10.01.2022
13867
1 дақиқада ўқилади

“Фарзандларим бошида кўча тозалашимга қарши чиқишган” – кўча супуриб, “Шуҳрат" медали олган ободон ишчиси

Малоҳат Жакбарова 18 йилдан буён Бўстон тумани ободонлаштириш бўлимида ҳудудларни қўлда тозаловчи бўлиб ишлайди. У шу давр давомида кўчаларни чиқиндилардан тозалаш билан шуғулланиб келмоқда.

Эрта тонгдан кўча супуриш билан ишни бошлайди.

Кун давомида чиқиндиларни йиғиб, тегишли машиналарга юклашга ёрдамлашади.

"Фарзандларим билан бошида озгина тушунмовчилик бўлди. Кейин ҳаммаси ўтиб кетди. Бу қилаётган ишимни мен яхши, савобли иш деб ўйлайман. Кўчаларимиз тоза, чиройли турса, одамлар бозорга, ишига боради. Атроф тоза турса, уларнинг кайфияти кўтарилади," - дейди биз билан суҳбатда Малоҳат опа.

Қаҳрамонимиз “Шуҳрат” медалини олган. Кўча супуриб ҳам медаль олиш мумкин, дейди у.

Абдували Қурбонов

Тасвирчи ва монтаж устаси Азизбек Исмоилов.

Мавзуга оид