«80-100 тонна олтин сотамиз» — Мамаризо Нурмуродов Марказий банкнинг олтин сотиш ваколати ҳақида гапирди
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов олтин сотиш бўйича Ўзбекистон дунёда биринчи ўриндалиги ҳамда олтин сотиш тўғрисидаги қарорлар қандай қабул қилиниши ҳақида гапирди.
«Жаҳон бозорида Ўзбекистон энг кўп олтин сотади деган гапда жон бор. Дунёда аксарият марказий банклар олтиннинг асосий сотиб олувчиси ҳисобланади.
Ўзбекистонда устувор равишда олтинни ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш ваколати Марказий банкка берилган. Биз ўз-ўзидан республикада ишлаб чиқарилган олтинни тўлиқ сотиб оламиз. Биз муомалага қўшимча пул чиқарамиз, бунинг инфляцияга монетар таъсири бўлади. Шу сабабли биз олтин сотиб олишда қанча миллий валютада ликвидлик тақдим этсак, унга мос равишда валюта интервенцияларини амалга ошириб борамиз.
Бу борада асосий нарса шуки, олтинни жаҳон бозорида қачон сотиш, қандай сотишда таҳлилларимиз ва прогнозларимиздан келиб чиқилади ва бунда олтиннинг нархи сотиб олганимиздан юқори бўлганда сотишга ҳаракат қиламиз. Бу ўз-ўзидан маълум бир даромад манбайи ҳисобланади. 2020 йил ҳисоботларимизни кузатган бўлсангиз, Марказий банк томонидан қарийб 3 триллион сўмлик олтин билан боғлиқ даромадлар давлат бюджетига ўтказиб берилди.
Ҳақиқатан ҳам, сиз айтган ахборотда жон бор, биз қарийб 80-100 тонна олтин сотамиз», дея МБ раисининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайиб, 35,13 млрд долларни ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари қарийб 400 млн долларга кўпайганини кўрсатди.
Мавзуга оид
17:46 / 26.12.2024
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди
19:05 / 25.12.2024
Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонга киришни нега рад этаётгани маълум бўлди
11:21 / 25.12.2024
Марказий банк Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлди
19:16 / 12.12.2024