Ўзбекистон | 17:24 / 20.01.2022
5786
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 5 ёшдан катта болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон шароитида 5 ва 11 ёшли аҳоли қатламини коронавирусга қарши эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар, эмлаш жараёнлари тўғрисида бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро ва республика даражасидаги экспертлар тавсиялари ҳамда аҳоли мурожаатларини инобатга оли6, COVID-19га қарши 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни Pfizer вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди. 

Pfizer вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5 - 11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланади.

Эмланган болалар ҳақидаги маълумотлар emlash.uz дастурига киритиб борилади», дейилади ССВ хабарида.

Мавзуга оид