Ўзбекистон | 19:44 / 24.01.2022
14762
2 дақиқада ўқилади

Андижонда сохта ИИБ ходими қўлга олинди

У фуқароларга ўзини ИИБ ходими деб таништириб, турли масалаларда ёрдам беришини айтиб пул ундирган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматининг қайд этишича, Балиқчи туманида яшовчи фуқаро Т.У. шу йилнинг сентябрь ойида Андижон шаҳри Истиқлол кўчасида жойлашган ҳарбий кийимлар тикиш билан шуғулланувчи савдо дўконидан 3.000.000 сўмга ички ишлар органларининг барча мавсумий кийимларини тўлиқ ҳолатда тиктириб, ушбу кийимда бир неча маротаба Андижон шаҳрига келган ва фуқароларга ўзини  ички ишлар ходими сифатида таништирган. Уларга турли масалаларда қонуний ёрдам беришлигини айтиб, тамагирлик йўли билан пул талаб қилган.  

Фуқаро Т.У. 2021 йилнинг декабрь ойида Андижон шаҳар, "Сарвонтепа" МФЙ, Сужжат кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро Қ.Ф.дан фуқаролик паспортини янгилаб бериш эвазига 1.100.000 сўм миқдорда, шунингдек, Қ.Ф.нинг турмуш ўртоғи У.О.дан никоҳ гувоҳномаси қилдириб бериш эвазига 900.000 сўм пулларни тамагирлик йўли билан олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид