Ўзбекистон | 07:54 / 25.01.2022
10174
2 дақиқада ўқилади

Айрим солиқлардан тўлиқ озод қилинганлар солиқларни ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида тўлайди

Фото: Fotolia

“Солиқ кодексининг 75-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан президентнинг “2022 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Солиқ кодексининг 75-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритишни назарда тутади.
 
Лойиҳанинг мақсад ва вазифаси – юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланишни, шунингдек кадастр органларида уларнинг тўлиқ ҳисобини юритишни таъминлаш ҳисобланади.
  
Қонун лойиҳаси Солиқ кодексининг 75-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи моддалардан иборат.

Хусусан, 2022 йил 1 июлдан бошлаб ушбу кодекснинг 483-моддасига, президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича берилган тўлиқ озод қилиш кўринишидаги солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчиларга, кўрсатилган солиқларни ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг бир фоиз миқдорида тўлашини назарда тутувчи тартиб киритилмоқда.

Мавзуга оид