ФВВ ходимлари осма йўлларда қолиб кетган 80 кишини қутқарди
Қутқарувчилар Чимён ва Билдирсойда электр энергияси узилган вақтда осма йўлларда қолиб кетган 80 кишини эвакуация қилди. Amirsoy курортида эса электр тезда қайта тиклангани учун ФВВ ёрдамига эҳтиёж қолмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари электр энергияси таъминотидаги оммавий узилишлар сабабли тўхтаб қолган Чимёндаги осма йўлдан 20 нафар, Билдирсойдаги осма йўлдан эса 60 кишини эвакуация қилди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
Шу билан бирга, Amirsoy тоғ-чанғи курортида электр таъминоти узилганидан 10 дақиқа ўтиб қайта тикланди, дея маълум қилди оромгоҳ вакиллари. У ерда қутқарувчиларга эҳтиёж қолмаган.
Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўп қаватли уйларнинг лифтларида электр энергияси узилиши оқибатида қолиб кетган ўндан ортиқ фуқароларни қутқарди.
Вазирлик эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйишни сўраган.
Мавзуга оид
22:08 / 06.12.2024
Президент Чимёнда капсула уйлардан иборат дам олиш масканини кўздан кечирди
12:04 / 13.08.2024
Чимёндаги тоғда тоби қочиб қолган йигитга ёрдам кўрсатилди
10:03 / 17.07.2024
Чимёнда адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди
12:00 / 14.06.2024