ССВ: Барча тиббиёт муассасаларида электр узлуксизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига борди.
Ҳозирда Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари, хусусан, улардаги реанимация бўлимлари, туғуруқ комплекслари ва коронавирусга ихтисослашган шифохоналарда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда электр таъминотида узилишларнинг олдини олишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида ҳам электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида дизел генераторлари ишлаб турибди. Бунда шифохонада даволанаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморларга уланган тиббий жиҳозларнинг фаолияти давомийлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги масъуллар ушбу муассасаларда бўлиб, вазиятни назоратга олган.
«Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тузилган ҳукумат комиссияси саъй-ҳаракати билан Зангиота юқумли касалликлар шифохоналари босқичма-босқич электр энергияси билан тўлиқ таъминланмоқда.
Шунингдек, республикамиздаги қолган барча тиббиёт муассасаларида ҳам дизель электр манбаи ўрнатилган бўлиб, ҳар бир шифохонада электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган. Улардаги вазият вазирлик марказий штаби томонидан тун-у кун мувофиқлаштириб турилибди», дейилади ССВ хабарида.
- Агар сизда мазкур ҳолат бўйича мурожаатлар бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги 1003 қисқа рақамли Call-маркази ҳамда вазирлик марказий штабининг 71-241-15-01 телефон рақамларига кунига 24 соат давомида қўнғироқ қилиш мумкин.
Мавзуга оид
23:02 / 18.12.2024
Шавкат Мирзиёев Зангиотада очилган 40 млн долларлик логистика марказини бориб кўрди
11:38 / 25.11.2024
Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
14:18 / 22.11.2024
Зангиотада 14 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
10:20 / 30.10.2024