Жаҳон | 14:39 / 30.01.2022
24240
2 дақиқада ўқилади

Россиялик актёр Леонид Куравлёв вафот этди

РСФСР халқ артисти Леонид Куравлёв 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кинематографчилар иттифоқига асосланиб, ТАСС хабар берди.

Фото: Сергей Фадеичев/ТАСС

Январь ойи бошидан буён Куравлёв Коммунаркадаги клиник шифохонада пневмониядан даволанган, январь ойи охирида уни бошқа шифохонага реабилитация учун юборишганди. Куравлёвнинг коронавирус учун сўнгги тестлари манфий натижа берганди.

Леонид Куравлёв 200дан ортиқ фильмларда роллар ижро этган. Уни «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» (Жорж Милославский), «Робинзон Крузонинг ҳаёти ва саргузаштлари» (Робинзон), «Олтин бузоқча» + «Ўн икки стул» (Шура Балаганов), «Вий» (Хома Брут), «Ибтидо» (Аркадий), «Афоня» (Афоня), «Ҳаёт учун хавфли» (Спартак Молодцов), «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси» (Айсман), «Учрашув жойини ўзгатириш мумкин эмас» (Копчений)  фильмларидаги роллари машҳур қилган. Куравлёв «Ментлар» ва «Махфий агентлар» телесериалларда қатнашган. 1960-1992 йилларда киноактёрларнинг Театр-студия труппаси аъзоси бўлган.

Мавзуга оид