Жамият | 17:00 / 04.02.2022
10019
3 дақиқада ўқилади
Реклама

UI/UX тести: мобил илованинг сифатини ва салоҳиятини ошириш

Фото: Anorbank

Бугунги кунда янги банк иловаси билан бозорга муваффақиятли кириш унчалик осон эмас, чунки оддий илова билан ҳеч кимни ҳайрон қолдириб бўлмайди. Мижозлар истайдиган, улар ишлатишига арзийдиган маҳсулотни яратиш учун мижозларнинг эҳтиёжларига таяниш керак. Шунинг учун ANORBANK доимо ўз иловасини яхшилаш устида ишлайди.

“Бизнинг асосий ютуқларимиздан бири бу банк маҳсулотлари ўз мутахассисларимиз томонидан ишлаб чиқилганлигидир. Иловани ишлаб чиқишда 100 дан ортиқ IT-мутахассислар, дастурчилар, тестчилар, маркетолог ва таҳлилчилар иштирок этди. Мақсадимиз – дастурни иложи борича тезроқ яратиш эди. Шунинг учун кеча-ю кундуз бу борада ишладик", - дейди бошқарув раиси ўринбосари Зоҳид Aлимов.

Иловани ишлаб чиқиш - бу яхши маҳсулотни яратиш йўлининг бошланиши, уни доимо такомиллаштириш ва юқори ўринда ушлаб туриш муҳимдир. ANORBANK мутахассислари мавжуд ноқулайликларни топиш ва бартараф этиш учун UI/UX тестлари орқали тадқиқот ўтказишди. Илова билан ишлашда фойдаланувчилар хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш учун бир гуруҳ респондентлар таклиф қилинди. Шунингдек иловани ишлатиш қулайлиги ҳам ўрганилди.

Маълумот учун: UI ва UX сифатли веб-сайт ва мобил илованинг асосидир ва савдони оширишда муҳим рол ўйнайди. UI – бу фойдаланувчи ва илова ўртасида ўзаро тушуниш ва боғлиқликни лойиҳалаш. UI- фойдаланувчи томонидан маҳсулот ёки иловадан фойдаланишнинг бутун тажрибасини қамраб олади.

Бундан ташқари, ушбу тест фойдаланувчининг тизим билан ўзаро муносабатини тушунишга ёрдам берди. Масалан, тугмани қаерга жойлаштириш маъқулроқ ёки фойдаланувчи илова ичида маълум бир маҳсулотни қандай қидирмоқда. 

“Иловани ишлаб чиқишда дастурий таъминотдан фойдаланиш қулайлигига алоҳида эътибор қаратилган. Бу тушунарли бўлиши ва фойдаланувчиларга янги функцияларга кўникиш имконини бериши керак. IT-соҳасида маҳсулотлар чиқарилиши хатоларга олиб келишини тушунамиз. Мижозларимиз хотиржам бўлишлари мумкин, чунки биз бундай хатоларни дарҳол тўғрилаймиз", - дея таъкидлади бошқарув раиси ўринбосари Нуриддин Ҳамидов. 

Синов натижасида ноқулайликлар бартараф этилди ва илованинг ишлаши яхшиланди. Иловамиз фойдаланувчилари энди янада қулайлик билан картадан картага 5 миллион сўмгача бўлган пул ўтказмаларини фоизсиз амалга оширишлари мумкин (ANORBANK карта эгалари учун чексиз).

Иловани юклаб олиш учун ҳавола:
play.google.com

apps.apple.com

Ёки 1290 рақамидаги алоқа марказимизга мурожаат қилинг

Сайт: anorbank.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид