Ўзбекистон | 10:56 / 05.02.2022
8592
1 дақиқада ўқилади

Edu Branding – Ўзбекистонда энг яхши таълим брендлари аниқланмоқда

Eduon лойиҳаси ва Oliygoh.uz таълим платформаси Ўзбекистонда Edu Branding – Энг яхши таълим бренди танловини эълон қилди.

Танлови ташкилотчилари – Eduon ва Oliygoh.uz

Танловдан мақсад – Ўзбекистонда хусусий таълим салоҳиятини ошириш, таълим соҳасидаги энг яхши лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни кенг жамоатчиликка етказиш.

Танлов ғолиблари онлайн овоз бериш натижаларига асосан аниқланади. Номзодларга ушбу ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.

Танлов номинациялари:

  • Энг яхши IT-мактаб;
  • Энг яхши бизнес мактаб;
  • Энг яхши хусусий олийгоҳ;
  • Энг яхши ўқув марказ (фанлар);
  • Энг яхши чет тиллари ўқитиш маркази;
  • Энг яхши таълим нашриёти ва китоб дўкони;
  • Энг яхши консалтинг маркази (хорижда таълим).

Танлов 1 февралдан 1 мартгача давом этади. Овоз бериш 1 март куни 18:00 да тўхтатилади.

Ғолиблар “MFaktor” бизнес мактабида ташкил этиладиган EduOn таълим форумида тантанали равишда тақдирланади. Батафсил маълумотлар (танлов низоми) билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид