Тошкентда 12 ва 16 ёшли болалар «Нексия»ни олиб қочди
Тошкентда “Нексия”ни олиб қочган 12 ва 16 ёшли болалар ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
2022 йилнинг 7 февраль куни соат 06:43 да Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахс Бектемир тумани Сувсоз даҳаси “Роҳат” МФЙ 47-уй олдидаги автотураргоҳда 65 ёшли Т.Р. ўзига тегишли бўлган “Нексия-1” русумли автомашинасини қаровсиз, эшиклари қулфланмаган ва калити ўт олдиргичда қолдирганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширингани маълум бўлган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни вояга етмаган 12 ёшли Ш.Р. ва 16 ёшли Ф.Д. содир этгани аниқланиб, олиб қочилган автомашина Бектемир тумани Оҳангарон шоҳкўчаси Чирчиқ дарёси устидаги автомашиналар ўтиши учун мўлжалланган кўприк устида тургани аниқланган.
Ҳолатга ойдинлик киритилганда, кўприк устида автомашинанинг ёнилғиси тугаб қолган, ушбу ҳолатни сезган болалар автомашинани ташлаб яширинмоқчи бўлган вақтида, мазкур ҳудудда хизмат вазифасини бажариб келаётган патруль-пост хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:35
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024