Ўзбекистон | 07:30 / 15.02.2022
7401
1 дақиқада ўқилади

Алишер Навоий шоҳкўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди

Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий шоҳкўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фото: mytashkent

Қайд этилишича, Алишер Навоий шоҳкўчасидаги тирбандликларни камайтириш, ҳайдовчилар ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида малакали мутахассислар гуруҳи реконструкция лойиҳасини ишлаб чиққан.

Таъмирлаш ишларидан сўнг, Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Пахтакор ҳамда Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Лабзак кўчалари кесишмаси янгича кўринишга эга бўлади.

“Ушбу кўчалардан ҳаракатланаётганда таъмирлаш ишларини инобатга олишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, пойтахт ҳокимлиги Навоий кўчасида режали таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини билдирганди.

2022 йилда Тошкент шаҳридаги кўчаларни тартибга келтириш (таъмирлаш) режасига мувофиқ, 14 февраль куни пойтахтнинг Навоий кўчасида таъмирлаш ишлари бошланди. 

Бунда Навоий-Лабзак кўчасидан Навоий–Беруний кўчаларигача бўлган оралиқ буткул таъмирланиши режалаштирилган.

Бу ишлар Тошкентда янги трамвай линияси ёки тезюрар автобус учун йўлак ташкил қилиш билан боғлиқ эмас.

Мавзуга оид