Ўзбекистон | 07:40 / 25.02.2022
4982
2 дақиқада ўқилади

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш бўйича вазифалар тасдиқланди

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар;
  • 2022-2026 йилларда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга самарали эришиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби;
  • барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда тармоқлараро мувофиқлаштириш ва интеграциялашган ёндашувни таъминлаш мақсадида эксперт гуруҳларининг янгиланган таркиби.

Қуйидаги вазифалар қўйилмоқда:

  • 2030 йилгача мамлакатда камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартириш;
  • аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш, ижтимоий ҳимоя қилиш хизматлари сифатини ошириш, ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари доирасига муҳтожларнинг барчаси тўлиқ қамраб олинишига эришиш;
  • озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш;
  • соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш;
  • умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш;
  • барча учун сув ресурслари ва санитариянинг мавжудлиги ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

Мавзуга оид