Жаҳон | 14:39 / 28.02.2022
16944
2 дақиқада ўқилади

Украина мудофаа вазирлиги: россияликларнинг йўқотишлари — 5300 киши атрофида

Фото: Getty Images

Украина мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Россия ҳарбийларининг йўқотишлари 5300 нафарга яқинлашгани ҳақида хабар қилди. Хабарда бу миқдор ичига жароҳатланганлар ва асирлар ҳам кириш-кирмаслигига аниқлик киритилмаган. Бу маълумотни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Вазирлик маълумотлар ҳали янгиланиши мумкинлигини таъкидлади. «Биз маълумотни фақат жанг охирида олишимиз мумкин, жанглар эса жуда узоқ давом этади. Маълумотлар эртаси куни, баъзан индинига келиб тушиши мумкин», дейилади хабарда.

Украина мудофаа вазирлиги ўз йўқотишларини тақдим этмаган.

БМТ маълумотига кўра, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён тинч аҳоли вакилларидан камида 102 киши қурбон бўлган, камида 302 киши турли даражада тан жароҳати олган.

  • Россия мудофаа вазирлиги Украинадаги «махсус амалиёт» давомидаги йўқотишлари сони бўйича маълумот бермаяпти. Украинада россиялик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлаётганини ҳарбий раҳбарият урушнинг тўртинчи кунига келиб тан олди, унда русларнинг йўқотишлари сони украинларникидан «кўп марта камлиги»га урғу қаратилганди.
  • Украина Мудофаа вазирлиги 27 февраль кунги маълумотида, Россия йўқотишлари сони 4,3 мингга етгани, 4—26 февраль кунлари Россия армияси 27 та самолёт, 26 вертолёт, 146 та танк, 706 та зирҳли техника, иккита дрон, иккита кема ва катер ҳамда бошқа техникаларидан айрилгани ҳақида хабар берганди.
  • 26 февраль куни Доғистон раҳбари Сергей Меликов Украинадаги «махсус операция» вақтида ҳалок бўлган россиялик зобит Нурмагомед Гаджимагомедовнинг ўлимини тасдиқлаган эди.

Мавзуга оид