Спорт | 07:32 / 05.03.2022
28537
1 дақиқада ўқилади

Оксана Чусовитина жаҳон кубоги босқичида олтин медални қўлга киритди

Гимнастикачи Оксана Чусовитина Доҳада ўтаётган жаҳон кубогининг иккинчи босқичида финал дастурида иштирок этди. 

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Оксана Чусовитина унда муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Чусовитина таяниб сакраш дастурида қатнашиб, 13,433 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу билан у медаллар учун асосий рақобат олиб борган Венгрия ва россиялик рақибаларини ортда қолдиришга эришди.

Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги, Доҳа.
Таяниб сакраш, аёллар:

1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
2. Мария Баскай (Венгрия) – 13.150
3. Виктория Листунова (Россия) – 13.133

Мавзуга оид