Жамият | 21:27 / 18.03.2022
2982
1 дақиқада ўқилади

Олтинкўлдаги кластерда байрам дастурхони ёзилди

Фото: Kun.uz

Олтинкўл туманидаги "Qadir textile claster" МЧЖ ишчилари Наврўз айёмини кўтаринки кайфиятда нишонладилар. Бу ерда меҳнат қилаётган 470 нафар ишчи-ходим учун “Оқтепа” тантаналар саройида байрам дастурхони ёзилди. Эл таниган санъаткорлар ҳосил яратиш йўлида тер тўкаётган ишчи, механизатор, сувчи ва пиллакорлар хизматида бўлди. Нуроний отахонлар, ёши улуғ онахонлар келгуси деҳқончилик йили олдидан Яратгандан мўл ҳосил сўраб дуога қўл очдилар.

"Бу йилги Наврўз байрамини эсда қоларли тарзда ўтказишга ҳаракат қилдик. Ишчи-ходимларнинг кайфияти қанча юқори бўлса, меҳнат самарадорлиги шунча баланд бўлади. Шу боис улар учун қулайликлар яратиш йўлидаги ишларни изчил давом эттирамиз", — дейди "Qadir textile claster" МЧЖ раҳбари Беҳзодбек Ўрмонов.

Мавзуга оид