Жаҳон | 17:37 / 26.03.2022
11702
1 дақиқада ўқилади

Босфор бўғозида минага ўхшаш жисм топилгани хабар қилинди

Туркия сувости мудофаа гуруҳи жисмни зарарсизлантириш чораларини кўрган.

Фото: Onur Dogman/SOPA Images/Sipa USA/Reuters

Босфор бўғозида минага ўхшаш жисм топилгани сабабли кемалар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.

NTV телеканалининг аниқлик киритишича, жисм Сариер-Туркели лангаргоҳида топилган.

«26 март куни Босфор бўғозида тижорат кемаси томонидан минага ўхшаш жисм топилганидан сўнг сувости мудофаа гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борди», — деб маълум қилди Туркия мудофаа вазирлиги.

Хабар қилинишича, сувости мудофаа гуруҳи жисмни зарарсизлантириш чораларини кўрган.

РИА Новости хабарига кўра, Босфор бўғози кемалар ҳаракати учун қайта очилган.

Босфор бўғози Қора денгизни Ўртаер денгизи билан боғлайди.

Мавзуга оид