Жаҳон | 18:34 / 01.04.2022
8059
1 дақиқада ўқилади

Шанҳайда локдаун муддати узайтирилди

Пайшанба куни Шанҳайда COVID-19га чалиниш билан боғлиқ 4,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Фото: REUTERS/Aly Song

Шанҳайда COVID-19 билан боғлиқ вазият тўлиқ назоратга олинмагунига қадар локдаун давом этиши маълум қилинди, деб хабар берди Reuters.

Шаҳарда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ўсгани сабабли 28 март куни локдаун жорий этилганди.

Дастлаб карантин тадбирлари икки босқичда: 28 мартдан 1 апрелгача шаҳарнинг шарқий, 1 апрелдан 5 апрелгача ғарбий қисмида ўтказилиши режалаштирилганди. 

Аммо беморлар сонининг ўсиши сабабли ғарбий районларда локдаун режалаштирилганидан икки кун аввал жорий этилди. 

Шаҳар ҳокимиятининг билдиришича, 5 апрелдан кейин ҳам бутун шаҳар бўйлаб локдаун давом этади.

Пайшанба куни Шанҳайда COVID-19га чалиниш билан боғлиқ 4,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Ундан аввалги куни 5,6 минг кишида коронавирус аниқланганди.

Мавзуга оид