Қозоғистон ҳукумати 2022 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши бўйича прогнозни пасайтирди
Қозоғистон ҳукумати жорий йилда республика ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 3,9 фоиздан 2,1 фоизга туширди. Бу ҳақда мамлакат миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантировга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида амалдор Қозоғистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиши прогнозини тақдим этди.
2021 йил декабрь ойида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,9 фоиз даражасида прогноз қилинган эди.
Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2021 йилда 4 фоизга ўсди. 2020 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2,6 фоизга камайган эди.
Январь воқеаларидан сўнг экспертлар тартибсизликлар туфайли Қозоғистон иқтисодиётига етказилган зарарнинг умумий миқдорини ҳисоблаб чиқди. Корхоналар иши тўхтатилган тартибсизликлардан кейин Қозоғистон иқтисодиётига етказилган зарарнинг умумий миқдори кейинги ўзгаришларга қараб 0,8–2,5 миллиард долларга етиши мумкин.
Бундан олдин Қозоғистон буғдой ва ун экспортини чеклашни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:12 / 25.12.2024
2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
10:48 / 02.11.2024
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
18:39 / 15.02.2024