Жамият | 15:52 / 16.04.2022
13588
2 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонидан суюлтирилган газ ортилган юк машинаси ағдарилди

Бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, 2022 йил 15 апрелъ куни соат 17:22 да Камчиқ Махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасига А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобил йўлининг 196-километри “Тошкент–Водий” йўналишида ҳаракатланган Қирғизистон Республикасига қарашли Shacman русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишнинг бир қисмига ёнбошлаб қолгани ва йўлнинг ҳаракат қисмини тўсиб қўйганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан Қамчиқ МҚЁҚБ қутқарувчилари, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари етиб келган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Автомашина цистернасида пропан суюлтирилган газ бўлган, ҳайдовчи (автомашинада ҳайдовчининг ўзи бўлган) Қирғизистон Республикаси фуқароси воқеа жойида вафот этган.

Қутқарувчилар томонидан махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилиб, йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан автомобилларнинг хавфсиз ҳаракати таъминланган.

Аввалроқ, Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид