Жаҳон | 22:23 / 16.04.2022
16006
2 дақиқада ўқилади

Лвов суди Медведчукни ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарди 

Виктор Медведчук 12 апрел куни қўлга олинганди. 

Фото: Security Service of Ukraine

Лвов шаҳри суди украин сиёсатчиси Виктор Медведчукни гаров киритиш имкониятисиз ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Медведчук 2021 йил май ойида "Давлатга хиёнат" ҳамда "Уруш қонунлари ва одатларини бузиш" моддалари билан айбланганди. Печерский район суди уни уй қамоғига ҳукм қилганди. Октябрда унга "Террорчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш" айблови ҳам қўйилди. 

2022 йилнинг 27 феврал куни Медведчукнинг адвокати у Киевдаги жазони ўтаётган уйини тарк этгани, аммо пойтахтда қолганини маълум қилди.

12 апрел куни Украина президенти Володимир Зеленский Виктор Медведчук қўлга олинганини эълон қилди

Зеленский “Путиннинг Украинадаги одами”ни асирликдаги украин аскарларига алмаштиришни таклиф қилди. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бунга жавобан Виктор Медведчук Россия фуқароси эмаслиги ва Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.  

Мавзуга оид