Ўзбекистон | 10:42 / 17.04.2022
11656
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 30 сотих ерни 6 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қўлга олинди.

Ўтказилган тадбир давомида Х.У. (1978 йилда туғилган) маҳаллий фуқарога Каттақўрғон тумани Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6 000 долларга сотишга келишиб, сўралган пулдан 3000 долларни олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида мактабгача таълим муассасаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши учун ажратилган 40 гектар ерни 3 миллион долларга сотишга уринган шахслар ушланганди.

Мавзуга оид