Жамият | 17:07 / 28.04.2022
11660
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ҳайдовчиси ухлаб қолган Damas пиёдалар ўтиш кўпригига урилди

Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи турли даражада тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Damas эса яроқсиз ҳолга келган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 28 апрел куни соат 6:00 ларда Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчасида Damas  машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1993 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Т. Damas машинасини бошқариб кетаётиб ухлаб қолган. Шундан сўнг у бошқарувини йўқотган ва машина пиёдалар ўтиш кўприги устунига урилган. Оқибатда, ҳайдовчи Х.Т. турли даражаларда тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарё вилоятида юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ёниб кетганди.

Мавзуга оид