Ўзбекистон Афғонистонга 58 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилган.
Қайд этилишича, шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Афғонистонга Ўзбекистондан юборилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ичида қуйидагилар бор:
- 16 та вагонда 1000 тонна ун;
- 5 та вагонда гуруч;
- 1 та вагонда 12 000 дона икра;
- 1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
- 1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
- 1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
- 1 та вагонда 100 000 дона вакцина, 100 000 дона ковид-тест, 20 000 дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
- 2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
- 1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
- 29 та вагонда 2000 тонна буғдой.
Ўтган йил декабр ойи охирларида ҳам Афғонистонга Термиз орқали инсонпарварлик ёрдами жўнатилганди.
Ўшанда 63 та вагондан иборат эзгулик поездидаги юклар озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат экани, у Ўзбекистондан афғон халқига беғараз ёрдам шаклида юборилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:00 / 10.01.2025
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
08:32 / 09.01.2025
Россия ГРУ Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган - ОАВ
23:55 / 04.01.2025
Геосиёсий ҳафта таҳлили: газ транзитини тўхтатган Украина, Россиядан норози Озарбойжон ва танлов қаршисидаги Сурия
21:23 / 28.12.2024