Ўзбекистон | 10:57 / 06.05.2022
17379
1 дақиқада ўқилади

Мир-Акбар Раҳмонқулов президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари тайинланди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, Мир-Акбар Раҳмонқулов Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари сифатида иш бошлади.

Мир-Акбар Раҳмонқулов 1952 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1975 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича - ҳуқуқшунос. У юридик фанлар доктори ҳисобланади.

Мир-Акбар Раҳмонқулов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ҳозирда вакант ҳисобланади.

Қаҳрамон Қуранбоев ва Умар Исмоилов мос равишда президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид