Bright Uzbekistan журналининг илк сони нашрдан чиқди
Bright Uzbekistan – экспортчилар ва импортчилар каталогини ўз ичига олган ихтисослашган саноат журнали. Нашр Ўзбекистон бозорининг таниқлилигини ошириш учун дунё бўйлаб халқаро кўргазмаларда тарқатилади.
Bright Uzbekistan лойиҳаси шу номдаги журналнинг илк сони нашрдан чиққанини маълум қилди.
Ташқи савдо соҳасига ихтисослашган журнал экспортчилар ва импортёрлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган. Саноат нашри Ўзбекистон бозоридаги имкониятларни кўрсатиш мақсадида дунёнинг турли жойларида ташкил этиладиган халқаро кўргазмаларда тарқатилади.
Муаллифлар – Top Business Group жамоаси. Лойиҳа Президент администрацияси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, хусусан, вазир Сардор Умрзоқов ва президент матбуот котиби Шерзод Асадов кўмагида ташкил этилган.
Журналга асос солишда, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳам ҳисса қўшган.
Мавзуга оид
17:11 / 26.11.2024
"ЖСТ бу – адолатли савдо тизими" — Жамшид Қўчқоров
15:54 / 24.10.2024
Импорт автомобиллар Пискентдаги полигонда синовдан ўтказилади
18:23 / 08.10.2024
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти кескин қисқарди. Нега?
11:06 / 29.09.2024