Жаҳон | 15:48 / 17.05.2022
11327
1 дақиқада ўқилади

«Толибон» АҚШни душман деб ҳисобламаслигини билдирди

Сирожиддин Ҳаққоний толиблар америкаликларни душман сифатида кўрмаслигини, аммо афғонистонликларда АҚШнинг мақсадларига нисбатан айрим шубҳалар борлигини қайд этди.

Фото: Anadolu Agency

«Толибон» ҳаракати АҚШни душман сифатида кўрмайди, деди толиблар вақтинчалик ҳукумати ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққоний.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон учун охирги 20 йил кураш ва урушлар билан ўтган бўлса-да, толиблар АҚШ ва халқаро ҳамжамият билан ижобий муносабатларга интилмоқда.

Ҳаққоний толиблар америкаликларни душман сифатида кўрмаслигини, аммо афғонистонликларда АҚШнинг мақсадларига нисбатан айрим шубҳалар борлигини қайд этди.

У Афғонистон ва унинг халқи халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз эркинлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади. 

Сирожиддий Ҳаққоний Афғонистондан ҳеч бир давлатга таҳдид бўлмаслигига кафолат берди.

Мавзуга оид