Жамият | 08:19 / 30.05.2022
20060
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 8-қаватнинг панжара ўрнатилмаган дераза токчасида ўтирган болалар бўйича расмий маълумот берилди

2022 йилнинг 25 май куни ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида содир бўлган хавфли ҳолат акс этган видео пайдо бўлди. Икки нафар вояга етмаган болани катталар 8-қаватдаги панжара ўрнатилмаган дераза токчасига чиқишига йўл қўйиб, уларнинг ҳаётига хавф туғдирган. 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, шу куни болалар ёнида уларнинг бувиси, Катта Олмазор маҳалласида яшовчи 1962 йил туғилган М.У. бўлган. Аёл икки нафар вояга етмаган набираларини назорат қилмагани оқибатида, улар 8-қаватнинг панжара ўрнатилмаган дераза токчасида ўтирган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 27 май куни “Катта Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида муҳокама ўтказилди. Унда маҳалла раиси, фаоллари ва фуқаролари, туман ҳокими ёрдамчиси, Чилонзор тумани ИИО ФМБ маҳалла профилактика инспектори, вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор, инспектор-психологлар иштирок этган.

Йиғилишда болалар хавфсизлигини уларнинг ота-оналари томонидан таъминлаш масаласи кўтарилиб, мавжуд вазият муҳокама қилинди. Хонадон эгалари билан психолог-инспекторлар иштирокида, бундай лоқайдлик ва эътиборсизлик натижасида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Туман аҳолисига Конституция 64-моддаси, яъни “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур” экани ҳақида эслатилди, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид