Ўзбекистон | 18:53 / 02.06.2022
45860
1 дақиқада ўқилади

Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари ЙТҲда ҳалок бўлди

1 июн куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида Gentra ва Hovo юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Фото: nasafnews

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Бекзод Боборажабов йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uz’га маълумот беришича, 2022 йил 1 июн куни соат 3:20 ларда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтган йўлда Gentra ва Hovo юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида Gentra’да йўловчи сифатида кетаётган Бекзод Боборажабов вафот этган. Машинада бўлган яна икки киши тан жароҳати олган.

Маълумот учун, Б.Боборажабов 2008 йилдан 2016 йилгача Термиз ва Қарши шаҳарлари ҳарбий прокуратураларида терговчи ва катта ёрдамчи лавозимларида ишлаган.

Б.Боборажабов 2020 йил 12 июл куни Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид