Жалол Арашов қурилиш вазири ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Telegram’даги “Нигоҳ” канали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Жалол Арашов қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимида иш фаолиятини бошлади.
Жалол Арашов мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган.
Жорий йилнинг май ойи охирларида Насрулла Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
Насрулла Бобоев 2021 йилнинг мартида президентнинг тегишли қарорига асосан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Қурилиш вазирлиги 2018 йил апрелида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда вазирликка Ботир Зокиров раҳбарлик қилмоқда.
Қурилиш вазирлигида тўртта ўринбосарлик ўрни мавжуд: биринчи ўринбосар Даврон Одилов, ўринбосарлар Шукрулло Жаҳонгиров, Ўктам Тўраев ва Жалол Арашов (янги тайинлов).
Мавзуга оид
18:44 / 24.12.2024
Қурилиш вазирлигига шаҳарсозлик нормаларига зид ҳужжатларни бекор қилиш ваколати берилди
18:00 / 17.07.2024
«Трест 12»га тендерсиз лойиҳалар, бажарилмаган ваъда ва “енгилмаган” коррупция – Ботир Зокировнинг 5 йили
08:39 / 06.12.2023
Қурилиш вазирлигига шаҳарсозлик соҳасида қўшимча ваколат берилади
13:26 / 31.08.2023