Ўзбекистон | 13:38 / 15.06.2022
9521
2 дақиқада ўқилади

Истироҳат боғларидаги 574 та аттракцион техник носоз деб топилди 

Истироҳат боғларидаги 574 та аттракцион техник носоз деб топилди, уларнинг фаолияти чекланиб, ишлатмаслик чоралари кўрилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.

Фото: t.me/aokamediakontent

Қайд этилишича, ишчи гуруҳлар томонидан республикадаги мавжуд 143 та маданият ва истироҳат боғидаги 1879 та ҳар хил турдаги аттракцион (кичик аттракционлар ҳам) қайта ўрганиб чиқилди.

Ушбу аттракционларнинг 450 га яқини истироҳат боғлари тасарруфида бўлса, қолганлари хусусий тадбиркорларга тегишли бўлиб шартнома асосида фойдаланилади.

Ўрганишлар натижалари бўйича 574 та техник носоз деб топилган аттракционлар фаолияти чекланиб, ишлатмаслик чоралари кўрилган. 

Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, камчилик аниқланган аттракционларни фойдаланмаслик шарти ҳамда камчиликлар бартараф қилингунга қадар тўхтатиб қўйиш бўйича маҳаллий давлат органларига ахборотномалар ҳамда маданият ва истироҳат боғлари раҳбарларига 116 та тақдимнома берилган.

Билдирилишича, ҳозирги вақтда маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бошқа кўнгилочар масканларда, шу жумладан аҳоли яшаш жойлари ҳамда кўп қаватли уйлар олдидаги очиқ майдонларда турли аттракцион (батут)лардан фойдаланиш кескин ортгани инобатга олиниб, аттракционлардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш чоралари янада кучайтирилган.

Бундан олдин Сенат ҳокимликлар ва бизнес-вакил аттракционлар хавфсизлигини таъминлашда эътиборсизлик қилаётганини билдирганди.

Мавзуга оид