Ўзбекистон | 07:34 / 16.06.2022
4615
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга «иномарка»лар импорти қарийб 2 бараварга ошди
Енгил автомобиллар импорти қарийб 2 бараварга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 320,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 13,6 мингта енгил автомобил импорт қилган.
Қайд этилишича, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,9 мингтага ёки қарийб 2 бараварга ошган.
2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатдан енгил автомобиллар импорт қилган. 5 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 6426 та;
- Корея – 3491 та;
- Қозоғистон – 2368 та;
- Россия – 927 та;
- АҚШ – 122 та;
- БАА – 71 та;
- Япония – 50 та;
- Германия – 37 та.
Мавзуга оид
08:48 / 25.12.2024
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
11:10 / 15.12.2024
Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
10:23 / 13.12.2024
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
09:24 / 12.12.2024