Ўзбекистон | 15:12 / 19.06.2022
30442
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 100 дан ошди

Бу қишнинг сўнгги кунларидан буён энг юқори кўрсаткич.

Ўзбекистонда кетма-кет бешинчи кун касалланиш ҳолатлари сони ўсмоқда.

«2022 йил 18 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239633 (+108) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 10 нафари Тошкент вилоятида,
  • 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 2 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Хоразм вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237655 (+56) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 14 июн кунидан кунлик касалланиш ҳолатлари ўса бошлади - 15 июн куни 39 кишида касаллик аниқлангани эълон қилинганди (бу бир кун аввалгидан 31 тага кўп. 16 июн куни 57, 17 июн куни 59, 18 июн куни 74 та касалланиш ҳолатлари қайд этилди.

Ўзбекистонда охирги бор кунлик ҳолатлар сони 100 дан ошиқ бўлиши 28 феврал куни кузатилганди - 106 ҳолат. Шундан буён кунлик касалланиш ҳолатлари тушиб келган, май ойи бошида бирорта касаллик қайд этилмаган кунлар бўлганди.

Мавзуга оид