Жамият | 19:53 / 23.06.2022
21974
2 дақиқада ўқилади

Энергосубсидияни кимга бериш керак? Ижтимоий мултфилм

Энергетикамизнинг мавжуд ҳолати – собиқ иттифоқдан мерос. Эскирган бу тизимни воқеликка мос кўринишга келтириш керак бўляпти. Бу учун эса маълум ислоҳотларни ўтказиш зарур. Илмий асосланган ва тўғри амалга оширилган бундай ислоҳот энергетикамизни тежамли, ривожланган мамлакатлардаги каби ҳолатга келтириши зарур.

Ҳозирча эса у қуйидаги кўринишда:

Ишлатган электр энергиямиз учун тўлайдиган пулимизнинг бир қисмини ўрнимиздан давлат тўлаб беради. Бу аҳолига ёрдам сифатида қилинади – электр энергияси аҳоли учун арзонлашади. Буни “энергетик субсидия” дейишади ва бу учун давлат бюджетининг сезиларли қисми сарфланади.

Ҳаммаси яхшику-я, бироқ бу ёрдамдан ҳамма – камбағал-у бойлар бирдек фойдаланади. Ваҳоланки, энергияни одатда бойлар кўпроқ ишлатишади, камбағаллар эса одатда энергияни иқтисод қилишади. Натижада бюджет пуллари ёрдамга муҳтож бўлмаганларга “ёрдам” сифатида кетиб қолади.

Бу нарса давлат бюджети эгнига оғир юк бўлиб тушади ва мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлади. Натижада давлат кераклича фойдали ишларни қилолмайди – юк босиб тураверади чунки.

Шу учун ҳам илғор давлатларнинг барчасида бошқача тизим йўлга қўйилган. Бу тизимда фақат ёрдамга муҳтожларга энергия учун тўлов қилишда ёрдам берилади, барчагамас. Натижада мамлакатнинг юки енгиллашади, фойдали ишларни кўпроқ қилади.

Бу қандай амалга оширилади?

Электр энергиясини уни ишлаб чиқарган корхонадан истеъмолчига етказиш вазифаси хусусий корхоналарга топширилади. (Зеро давлатга тегишли бўлган корхоналар самарали ишламайди: ускуналарни иложи борича янгиламайди, самарали услубларни қўлламайди ва ҳоказо).

Бу учун очиқ танлов эълон қилинади ва уни ютиб чиққан энг муносиб фирмалар бу вазифани ўз эгнига олади. Улар ўртасида рақобат пайдо бўлади ва бу, табиийки, нархни “ушлаб туради”. Давлат ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларга “ваучер” деган ҳужжат беради, бу уларга маълум миқдордаги энергияни паст нархда етказувчидан сотиб олиш имконини беради.

Бу ислоҳот, ҳали айтганимиздек, бутун жамият ва давлат кучини тўғри тақсимлаш, маблағларни тўғри сарфлаш, воситаларни тўғри ишлатиш имконини беради.

Мавзуга оид