Ўзбекистон | 11:50 / 23.06.2022
10293
1 дақиқада ўқилади

Географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳоли фикри ҳисобга олиниши белгиланмоқда

Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилмоқда

Фото: Kun.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган — “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида аҳоли пунктлари таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ва жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар исми-шарифини бериш механизмларини тартибга солиш кўзда тутилган.

Шунингдек, лойиҳа билан географик объектларга ном бериш ва улар номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлашда мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳоли фикри ҳисобга олиниши белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан депутатлар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялари билдирилиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.

Мавзуга оид