Президент борти яна Нукусга учди
Ўзбекистон президентига хизмат қилувчи биринчи борт сўнгги 24 соат ичида иккинчи бор Нукусга йўл олди. 3 июлга ўтар кечаси Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг борти яна Нукусга учмоқда. Бу ҳақда Flightradar24 сайти хабар бермоқда.
Давлат раҳбари 2 июл куни куни оммавий намойишлар бўлиб ўтган Қорақалпоғистон пойтахтида бўлиб қайтганди.
Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар маҳаллий аҳоли вакиллари Конституцияга мазкур ҳудуд мақомини ўзгартиришни назарда тутувчи ўзгартиришлардан норозилиги билан боғлиқ.
Асосий қомусга ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси 26 июн куни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди. Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда қорақалпоғистонликлар флешмоб уюштириб ўз норозиликларини билдиришди. 1 июл куни эса Нукус шаҳри марказида оммавий намойиш бошланди.
Шавкат Мирзиёев 2 июл куни Нукусда депутатлар, жамоатчилик фаоллари билан учрашиб, Конституциянинг Қорақалпоғистонга тегишли қисмлари ўзгаришсиз қолишини айтди.
Айни вақтда шаҳарда намойишлар тинчиган. Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июл куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024