Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан телефонда мулоқот қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 4 июл куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари ўтган ой Тошкентда ўтган олий даражадаги учрашув якунида эришилган келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқди.
“Суҳбат аввалида Тожикистон президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, – дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Президентлар Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилгани, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошланганини мамнуният билан қайд этди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон, Қирғизистон ва Европа Кенгаши президентлари билан ҳам Қорақалпоғистон мавзусида телефон орқали мулоқот қилди.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024