Ўзбекистон | 11:54 / 08.07.2022
17349
2 дақиқада ўқилади

«Ҳисор» қўриқхонасидаги ноёб қор қоплонларининг видеотасвирлари эълон қилинди

Қор қоплони жаҳон Қизил китобига ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Унинг сурати 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китоби муқовасида ҳам акс этган.

Фото: Видеодан кадр

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси маъмурияти қўриқхонага ўрнатилган видеоқопқонларга муҳрланган ноёб қор қоплонлари тасвирланган кадрларни эълон қилди. Қор қоплонлари жорий йил март ойида олинган тасвирларда кўринган.

Қор қоплони ноёб тур ҳисобланади. Унинг тана узунлиги ўртача 130 сантиметр, думи 90 сантиметр оғирлиги 75 килограммгача бўлади.

Қор қоплонларининг кўриш, эшитиш ва ҳидни ҳис қилиш органлари яхши ривожланган. Улар ҳар икки йилда бир марта болалайди ва 21 ёшгача умр кўришлари мумкин. Ов қилиш учун ўлжасига тошлар орасидан яқинлашиб, 6 метр ва ундан ҳам узоқроққа   сакрай олади.

Қор қоплонлари Ўзбекистондан ташқари Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ғарбий Сибир, Жанубий Мўғулистон, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Непал ва Бутан каби саноқли давлатларда учрайди.

Қор қоплони жаҳон Қизил китобига ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Унинг сурати 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китоби муқовасида ҳам акс этган.

Мавзуга оид