Ўзбекистон | 07:46 / 12.07.2022
28557
1 дақиқада ўқилади

Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларидаги иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Бунда номзодлар платформада:

  • ўз паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
  • диплом ва унинг иловаси электрон нусхасини юклайди;
  • ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.

Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.

Мавзуга оид