Ўзбекистон | 10:09 / 15.07.2022
8951
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда бокал билан уриб ҳамширанинг бошини ёрган боғча мудираси ишдан бўшатилди

2022 йил 1 июн куни Қўшработ туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сонли давлат боғчасида мудира вазифасини бажарувчи аёл ва ҳамшира ўзаро жанжаллашган. Жанжал давомида боғча мудираси ҳамширанинг бошига бокал билан уриб, тан жароҳати етказганди.

Видеодан кадр

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, зарба оқибатида боғча ҳамширасининг боши чап чакка соҳасида эзилиб йиртилган.

Тиббий хулосага кўра, ҳамширанинг жароҳати соғликни қисқа (олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган) муддатга бузилишига олиб келиши, шунинг учун оғирлик даражасига кўра «енгил соғликнинг бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари» гуруҳига кириши қайд этилган.

Ҳолат юзасидан 2 июнь куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактабгача таълим вазирлиги боғчада вақтинчалик раҳбарлик лавозими юклатилган методист Ч.А. билан меҳнат шартномасини бекор қилган.

Мавзуга оид