Спорт | 22:04 / 01.08.2022
33239
1 дақиқада ўқилади

Лайло Ҳасанова Жаҳон чемпионатидаги энг яхши таэквондочи қиз деб тан олинди

Таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 10 та медал қўлга киритди. Олтин медал соҳибаси Лайло Ҳасанова мусобақанинг энг яхши қиз таэквондочиси деб топилди.

Фото: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси

Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабар бермоқда.

Мусобақада ўзбекистонлик Лайло Ҳасанова барча рақибаларини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди. Мусобақа ташкилотчилари айнан Ҳасановани “Энг яхши қиз таэквондочи” деб топишди.

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 16 нафар таэквондочи билан иштирок этди ва улардан 10 нафари совриндор бўлди:

Олтин – Лайло Ҳасанова

Кумуш – Дилмурод Маъруфжонов

Бронза: София Хан, Аҳаджон Мухторов, Жавоҳир Ҳидоятов, Нигора Аъзамжонова, Омина Эргашева, Розалина Толибжанова, Оминахон Камолова, Мубина Бобосаидова.

Таэквондо WT ассоциацияси тақдим этган суратлар:

Мавзуга оид