Ўзбекистон | 15:54 / 04.08.2022
6596
2 дақиқада ўқилади

Боғча тарбиячилари учун биринчи тиббий ёрдам бериш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда

Сўнгги 6 кун ичида мактабгача таълим тизимида 3та ўлим ҳолати қайд этилди.

Фото: АОКА

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаеванинг айтишича, учала бола ота-онаси ҳам боланинг касаллик турларини билиб туриб, тиббиёт варақасини бола соғломлиги ҳақида МТТ тақдим этган. 

Бундай ҳолатлар олдини олиш юзасидан МТВ томонидан педагог тарбиячилар учун биринчи тиббий ёрдам бериш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда. 

Бундан ташқари, ўтган олти ой давомида мактабгача таълим тизимида Ички аудит хизмати томонидан 188 та назорат тадбирлари ўтказилган. Ўрганишлар натижасида ўзлаштириш ва камомадлар 3,7 млрд сўмни ташкил этгани аниқланди.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар 5,6 млрд сўм, давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти учун бюджетдан ажратилган субсидия маблағлари ортиқча сарфланиши 8,7 млрд сўм, бюджет ва ташкилот ҳисобига қўшимча ҳисобланган даромадлар 2,1 млрд сўмга тенг бўлган.

Харидларнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда 3,8 млрд сўмлик шартномалар тузилган.

Бундан олдин Хоразмдаги боғчада 5 ёшли бола вафот этгани хабар қилинганди.

Ундан аввалроқ, Шаҳрисабздаги боғчада болалардан бири кўп қон йўқотиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганди.  

Шунингдек, Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган бола вафот этди.

Мавзуга оид