Ўзбекистон | 15:37 / 05.08.2022
8712
1 дақиқада ўқилади
Репетиторлик нархи бир ойда неча фоизга ошгани маълум бўлди
Репетиторлик нархлари бир ойда ўртача 0,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йил июль ойида репетиторлик нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,3 фоизга ошган.
Репетиторлик нархлари республикада ўртача 0,3 фоизга ошишига Наманган (1,2 фоиз) ва Хоразм (4,4 фоиз) вилоятларидаги нархлар ўзгариши энг юқори даражада таъсир қилди.
Қайд этилишича, репетиторлик нархлари йил бошидан буён ўртача 3,1 фоизга ошгани кузатилган.
Репетиторлик нархлари ўтган йил мос ойига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 9,6 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Мавзуга оид
08:20 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни назорат қилиб боришни топширди
17:57 / 12.12.2024
Иккиламчи автомобил бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этяпти
09:27 / 11.12.2024
Тошкентда ноябрда ижара нархлари бироз пасайди
09:33 / 26.11.2024