Спорт | 15:17 / 06.08.2022
13428
1 дақиқада ўқилади

Ислом бирдамлиги ўйинлари. София Каримова Ўзбекистон ҳисобига илк медални тақдим этди

5 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари бошланди.

Фото: Миллий Олимпия Қўмитаси

Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистонлик велоспортчилар баҳсларга киришди ва дастлабки медаль қўлга киритилди.

Трек дастурида скретч бўйича гуруҳ пойгасида баҳс олиб борган велоспортчи София Каримова бронза медалга сазовор бўлди. 

«Олтин медаль хоҳлагандим, аммо пойгада бироз хато қилдим. Ўзбекистон ҳисобига илк медални келтирганимдан хурсандман. Қолган ҳамюртларимга омад тилайман», — дейди Каримова тақдирлаш маросимидан сўнг.

Шу дастурда иштирок этган ўзбекистонлик яна бир велоспортчи Нафосат Қўзиева маррага 10-бўлиб етиб келди. Эркаклар ўртасида эса Ботир Исматовга бироз омад етишмади ва у 4-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августгача давом этади.

Мавзуга оид