Самарқандда 4 гектар ерни 42 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, “X.S.” фермер хўжалиги раҳбари К.А. ва бошқалар ушбу хўжаликка тегишли ернинг 4 гектарини фуқаро О.га 42 минг долларга сотишга келишиб, шундан 26,2 доллар олиб, кейинчалик фарзанди С.А. орқали яна 15,8 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Қибрай туманида 360 минг, Зангиота туманида 200 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024