Ўзбекистон | 08:39 / 10.08.2022
6676
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон олти ойда қарийб 22 млн долларлик чой импорт қилди
Ўзбекистон 6 ойда Хитойдан 13,2 минг тонна чой импорт қилган.
Ўзбекистон 2022 йил январь-июнь ойларида 21 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 16,1 минг тонна чой импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чой импорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 788 тоннага ошган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 13,2 минг тонна.
Кейинги ўринлардан 940 тонна чой олиб келинган Кения ва 432 тонна чой импорт қилинган Эрон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Ҳиндистон – 337 тонна;
- Индонезия – 292 тонна;
- Шри-Ланка – 215 тонна;
- Россия – 149 тонна;
- Вьетнам – 126 тонна;
- Қозоғистон – 124 тонна;
- БАА – 111 тонна.
Мавзуга оид
08:48 / 25.12.2024
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
11:10 / 15.12.2024
Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
10:23 / 13.12.2024
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
09:24 / 12.12.2024